11 Апрел 2021 йил 564

ИИББ ТВБСО жамоаси «Кўпкураш» мусобақасида 16 жамоа орасидан шоҳсупага кўтарилди

Жорий йил 28 мартидан 1 апрелига қадар Жиззах вилоятида ИИВ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди жамоалари ўртасида 11-анъанавий «Кўпкураш» мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 вилоятдан 200 нафарга яқин ходимлардан иборат жами 16 жамоа иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, Тошкент вилояти ИИББ ТВБСО жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, 1-ўринни Навоий вилояти ИИБ ва 3-ўринни Тошкент шаҳар ИИББ жамоалари эгаллашди. Ғолибларга Ички ишлар вазирлиги масъуллари томонидан махсус кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилиб, пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, ИИББ раҳбарияти ТВБСО жамоасини ушбу ғалаба билан қутлаб, ходимларга Бош бошқарманинг эсдалик совғалари ва пул мукофотини тантанали топширишди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech