22 Август 2020 йил 501

ИИББ: «МИСиС»нинг Олмалиқдаги филиалига кириш имтиҳонларида хавфсизлик тўлиқ таъминланди– фоторепортаж

Республикада илк бор карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилган ушбу имтиҳонга, Тошкент вилояти ИИББ масъул раҳбарлари ва 100 дан ортиқ шахсий таркиби, Олмалиқ шаҳар Миллий гвардиясининг 50 яқин, ОКМК, СЭОМ ва бошқа ташкилотларнинг 60 дан ортиқ масъул ходимлари жалб қилиниб, имтиҳон белгиланган қатъий тартиб асосида муваффақиятли ўтказилди.

Дастлаб, ИИББ ходимлари ва тадбир иштирокчиларига хизмат жараёнини карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказиш, фавқулодда содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар, кўрилиши зарур бўлган чоралар, назорат ўтиш пунктларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаган ҳолда хизмат олиб боришлари ва бошқа масалалар юзасидан йўриқнома орқали тушунтирилиб, хизмат жойларига тарқатилди.

Таъкидлангани каби ходимлар ўз хизмат вазифасига киришиб, абитуриентларни гуруҳ–гуруҳ қилиб, ҳар бир гуруҳда 20 нафардан оралиқ масофа сақлаб ва бошқа барча карантин қоидаларга амал қилган ҳолда назорат пунктидан ўтказилиб, белгиланган жойларга боришлари таъминланди. Хотин-қиз абитуриентлар учун алоҳида шаҳар-туман ИИБ ХҚМБ инспекторлар ва МГнинг хотин-қиз ходимлари жалб этилди.

Уч кун (20-22 августь)  давомида 1300 дан ортиқ абитуриентлар иштирок этган Россия “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС” Олмалиқ филиалига кириш имтиҳонлари муваффақиятли якунланди.

Маълумот учун: Вилоятдаги мавжуд 5 та олий таълим муассасаларига бу йил 40 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширган бўлса, уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, имтиҳонларни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда муваффақиятли ўтказиш учун, вилоят ИИББ 1000 яқин ходимлари ва бошқа тузилмаларнинг масъуллари жалб этилади.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech