24 Июл 2022 йил
874
ИИББ фуқаро Шоҳруҳ Шуҳрат ўғлига нисбатан қидирув эълон қилинганлиги ҳақида огоҳлантиради!
Шаҳриёров Шоҳруҳ Шуҳрат ўғли – 19.06.1996 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Муқаддам Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри N.Mahmudov кўчасида яшаган.
Аниқланган маълумотларга кўра, у ўзининг инстаграмдаги саҳифасида экстремистик мазмундаги материалларни жойлаштириш орқали тарқатиб келган ҳамда Суриянинг «Идлиб» шаҳрига жиҳод қилиш мақсадида кетиб, у ерда 40 кунлик (моаскар) бошланғич жанговар тайёргарликдан ўтган.
Мазкур ҳолатда юзасидан Sh.Shahriyorovga нисбатан Ангрен шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 155(2)-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Тошкент вилояти ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси.