21 Март 2023 йил 467

ИИББ бошлиғининг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли ҳамкасблар, қадрли офицерлар, сержант ва сафдорлар ҳамда муҳтарам фахрийлар!

Аввало, сизларни ва сизлар орқали барча юртдошларимизни 21 март шарқона янги йил – Наврўз умумхалқ байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Минг йиллар олдин ота-боболаримиз бу улуғ айёмни қандай пок ният ва ёруғ умидлар билан кутиб олган бўлсалар, бугун ҳам халқимиз мана шундай баланд кайфият билан Наврўзга пешвоз чиқмоқда. Шундай шукуҳли ва бетакрор дамларда барчамиз тинч ва осойишта ҳаёт ҳамда хотиржамлик қадрини янада теранроқ ҳис этмоқдамиз.

Мана шундай файзли, шодиёна айёмда шаҳару туманларда, қишлоқ ва овулларда Наврўз сайлини ўтказаётган барча юртдошларимизга юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Шарқона янги йилимиз — Наврўз ҳар бир хонадонга, бутун эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва қут-барака олиб келсин!

Яна бир бор Наврўзи олам барчамизга, муборак ва қутлуғ бўлсин!

Тоҳир Арипов,
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи,
генерал-майор

Text to speech