5 Март 2021 йил 378

ИИБ бошлиғининг кубогига 7 мактаб ёшлари эга чиқишди

Янгийўл шаҳрида ўтдан ортиқ мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, шашка ва шахмат бўйича «ИИБ бошлиғининг кубоги» ўтказилди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.

Ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил мақсадида Янгийўл шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, шашка ва шахмат турлари бўйича «ИИБ бошлиғининг кубоги» мусобақаси ташкил этилди.

Унда шаҳардаги мавжуд 12 мактаб ўқувчилари фаол ва муносиб иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинларда 7-мактаб ёшлари, яъни йигитлари - футбол бўйича, қизлари - баскетбол бўйича кубокни қўлга киритиб, мутлақ ғолиб бўлишди.

ИИБ бошлиғи подполковник Хайриддин Азизов ғолибларга кубок, медаль ва эсдалик совғаларни тантанали топширди. Шунингдек, ёшларга ҳар бир спорт турлари бўйича мунтазам шуғулланиб, нафақат шаҳар, вилоят балки дунё миқёсида ҳам юрт байроғини юқориларга кўтаришларига ишонч билдирди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech