26 Феврал 2021 йил 444

Қидирувдаги «фирибгар» ушланди

Ҳозирги кунда Тошкент вилоятининг барча туман-шаҳарларида «Зарбдор» тезкор-профилактик ойлиги юзасидан бир қатор белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ойлик доирасида Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-суруштирув ишлари давомида қидирувдаги шахс ушланди.

Кеча, 25 февраль куни туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув-қидирув ишлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган – Тошкент шаҳрида яшовчи 1963 йилда туғилган З.М. қўлга олинган. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танланган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech