3 Феврал 2023 йил 712

Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмаган айлантириш – кун тартибидаги масала

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратурасининг “Ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган тингловчилар “Ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этиш” модули якуни бўйича илмий ва малакавий амалиётга чиқишди.

Амалиёт давомида Тошкент вилояти ИИББ ва унинг соҳавий хизматлари ҳамда вазирлик тасарруфидаги 2-сон Академик лицейида бўлиб, уларнинг фаолияти ва амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Танишув доирасида олган назарий билимларини мустаҳкамлаш, амалиётга татбиқ этиш, шунингдек ходимлар ўртасида “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ҳамда “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми кодекси” мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан магистратура тингловчилари, ходимлар ўртасида ўзаро мулоқот ташкил этилди.

Жумладан мулоқот давомида сўзга чиққанлар маънавий-маърифий, тарбиявий ва профилактик тадбирлар йўналишида қабул қилинган мазкур Кодексда белгиланган қоида ва талабларни барча ходимлар билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий ҳисобланишини таъкидлаб ўтиб, тизимни “Инсон қадри учун” тамойили асосида аҳолининг чинакам қўриқчисига, ишонган ва суянган тизимга айлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаси эканлигини билдирдилар.

Шунингдек, тингловчилар республикага намуна бўлаётган Бўстонлик тумани ва Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармалари ҳамда Бош бошқарма Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Жараёнда ходимлар билан учрашув ва суҳбатлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, тингловчилар 2-минтақавий марказ фаолияти билан танишиш давомида “Тошкент вилояти ИИББ тарихи музейи”да ҳам бўлиб, вилоят тарихида ИИОлари билан боғлиқ бўлган воқеа ҳодисалар, ўша даврдаги яратилган тизим ҳақида таассуротларга эга бўлишди. Жараёнда хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ходимлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Бир сўз билан айтганда амалиёт магистратура тингловчиларига олинган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшди.

Text to speech