16 Феврал 2021 йил 1982

Ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш учун танлов ўтказилади

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тизимларидаги бўш бўлган лавозимларга ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш бўйича 2021 йилнинг 27-28 февраль кунлари соат 10:00 дан 17:00 га қадар танловлар ўтказилишини маълум қилинади.

Номзодлар:

- 18 дан кичик 30 ёшдан катта бўлмасликлари;

- ўрта, ўрта махсус, олий маълумотга эга бўлишлари;

- бўйи 165 см дан паст бўлмаслиги;

- Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туришлари талаб этилади.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлганлар юқорида кўрсатилган муддатда, Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармасига шахслари тасдиқловчи фуқаролик паспортлари, маълумоти тўғрисидаги диплом, ҳарбий гувоҳномаларини асл нусхалари билан келишлари сўралади.

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, Сада бекати 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун телефон: (70)7624197

Text to speech