6 Ноябр 2020 йил 135

Ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш учун танлов эълон қилинади

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасидаги бўш бўлган 2 та офицерлик лавозимларига ишлар органлари хизматига кириш истагида бўлган хотин-қизлар танлов асосида хизматга қабул қилинади.

Номзодлар:

- ёши 18 дан кичик 30 дан катта бўлмасликлари;

- олий маълумотга эга бўлишлари;

- бўйи 165 см дан паст бўлмасликлари;

- чет (устувор равишда рус ва инглиз) тилларини мукаммал билишлари;

- Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туришлари талаб этилади.

Номзодлар 2020 йилнинг 14 ноябрь кунидан 17 ноябрь кунига қадар соат 09.00дан 17.00гача Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармасига фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисидаги дипломнинг асл нусхалари билан келишлари сўралади.

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, Сада бекати 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун телефон: (99) 872 11 61, (94) 633 02 22.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech