28 Октябр 2025 йил 224

“Ички ишлар вазири кубоги” спорт мусобақаси Тошкент туманида

Тумандаги «Универсал» спорт мажмуасида спорт ва ҳаяжон uyg‘unlashgan, ёшлар руҳи jo‘sh урган тадбир – “Ички ишлар вазири кубоги” учун волейбол мусобақаси bo‘lib o‘tdi. Бу мусобақа нафақат спорт беллашуви, балки ёшлар иродаси, жамоавийлик ва g‘ururini намойиш этган катта байрамга айланди.

Тадбир O‘zbekiston Республикаси Президентининг 2022 yil 11 apreldagi ПҚ–201-сонли қарори — “Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари to‘g‘risida”gi қарори ижроси доирасида ташкил этилди.

Мусобақада туман маҳаллаларидан yig‘ilgan турли ёшдаги жамоалар ўз маҳоратини синовдан o‘tkazib, ҳар бир зарба ва ҳар бир очкода g‘alabaga бўлган иштиёқини ko‘rsatishdi.

O‘yinda иштирок этган ҳар бир жамоа o‘zining жипслиги, o‘zaro ҳурмати ва жамоавий ҳамжиҳатлиги билан ажралиб турди. Ҳар бир to‘p учун кураш, ҳар бир g‘alaba учун қувонч зални ҳаяжон ва ижобий энергия билан to‘ldirdi.

Спорт фақат куч синови эмас — бу руҳий бардамлик, do‘stlik ва ўз устида ишлаш маданиятидир.

Тантанали якуний маросимда g‘olib жамоаларга кубок ва эсдалик sovg‘alari топширилди. Уларнинг интилиши, фидойилиги ва спортга бўлган меҳр-муҳаббати алоҳида эътироф этилди.

Туман раҳбарияти ва спорт ташкилотлари вакиллари бундай мусобақалар ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги, соғлом ҳаёт тарзига қизиқиши ва ижтимоий фаоллигини оширишда беқиёс аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Тошкент туманида o‘tkazilgan ушбу мусобақа яна бир бор исботлади. “Ёшлар соғлом bo‘lsa — келажак порлоқ, спорт эса ҳаракатдаги ҳаётдир!”

Text to speech