5 Сентябр 2020 йил 777

Қибрайда 70 ёшли эркак 6 кг марихуана ва 26 туп каннабис билан ушланди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан 2020 йил 19 август куни Қибрай туманида ўтказилган «Қорадори-2020» тадбири давомида, дала ҳовлисида кўп миқдорда каннабис ўсимлиги етиштириб, уйида марихуана сақлаб келаётган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

2011 йил­ – тақиқланган экинлар, яъни, гиёҳвандлик моддалари етиштириш ва ўтказиш билан шуғуллангани учун 11 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, бугунги кунда озодликда бўлган 70 ёшли нафақахўр Б.Д. дала ҳовлисидаги иссиқхонасида жами 26 туп каннабис (таркибида гиёҳванд моддаси бўлган) ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, унинг хонадонида 6 кг марихуана гиёҳвандлик моддаси сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Қибрай тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси ҳамда 276 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу тадбир ИИББ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ўтказилган. Ҳозирда «Қорадори-2020» тадбири доирасида ишлар давом эттирилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech