17 Июн 2020 йил 1171

Қибрай туманидаги ҳолат юзасидан Прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Молия-иқтисодиёт коллежида содир бўлган низоли вазият акс этган видеолавҳа тарқатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура дастлабки маълумотларни human.uz’ интернет нашрига тақдим этган.

Хабарга кўра, 2020 йил 25 июнь куни 2002 йилда туғилган Д.Қ Қибрай тумани, Янгиобод ҚФЙ, Хайдаробод МФЙдаги уйида ўзини бўйин қисмидан арқон билан осиши оқибатида вафот этган.

Марҳум Д.Қ Қибрай туманида туғилган. Қибрай туманида жойлашган Молия-иқтисодиёт касб-хунар коллежида 3-курсни битирган, онаси қарамоғида бўлган.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи чиққан. Жой ҳамда мурда мутахассислар иштирокида кўздан кечирилган ва ўлим ҳолатига ойдинлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech