Хотин-қизлар масалалари билан ишловчи ходимлар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди
Ҳозирда Республика бўйича ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида хизмат қилаётган хотин-қизлар учун навбатдаги сайёр ўқув йиғинлари бўлиб ўтмоқда.
Фаолиятга оид билим ва кўникмаларини ошириш, касбий маҳоратларини мустаҳкамлаш каби мақсадлар кўзланган курсларда Тошкент вилояти ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг қуйи тизимларидан 26 нафар аёл ходимлар иштирок этмоқда.
Ўқувлар ИИВ Малака ошириш институтида ташкил этилган бўлиб, тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари томонидан олиб борилмоқда.
Машғулотларидан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг назарий ҳамда амалий билимларни уйғунлаштириш, ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этиш ҳамда олган билимларини амалиётда қўллаб, ҳудудларда аёллар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат.
Жараёнларда тингловчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш бўйича тест шаклида кириш имтиҳони ўтказилиб, масъуллар томонидан уларнинг касбий билимларига баҳо берилмоқда. Ўқувлар 28 мартга қадар давом этади.
ИИББ Ахборот хизмати