26 Январ 2021 йил
569
Хонадонда сақланган гиёҳванд модда фош этилди
Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Бўка тумани “Рамадон” маҳалласида яшовчи 1962 йилда туғилган фуқаро Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида гумонланиб, кўздан кечирилганда, вазни 11,4 гр марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан Х.А. га нисбатан Бўка тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.