30 Март 2021 йил 792

Хонадонда ноқонуний сақланган икки қурол далилий ашё сифатида олинди

«Зарбдор» ойлиги доирасида Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан 23 март куни ўтказилган тадбир давомида 1951 йилда туғилган Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро С.Г. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилади.

Уйнинг том қисмида ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, ноқонуний сақлаб келинаётган бир дона ов қуроли, бир дона пневматик спорт милтиғи, 16 дона ўқ ва уч дона темир металлдан ишланган қурол ускуналари холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан С. Г. нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech