27 Январ 2021 йил 563

Хонадонда 14 кг гиёҳванд модда сақлаб келинганлиги аниқланди

Жорий йилнинг 21 январ куни Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 36 ёшли Дмитрий К.нинг хонадони кўздан кечирилган. Натижада, уйнинг бостирма қисмидаги 1 дона 100 литр ва 1 дона 60 литр ҳажмдаги елим идишда, шунингдек, ўчоқда осилган қозончада марихуана гиёҳванд моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Суд кимёвий экспертизаси хулосасида ушбу марихуананинг умумий оғирлиги 13,899 грамм, қовурилгани эса 270,14 грамм эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech