Ходимлар малакасини ошириш бўйича ўқувлар давом эттирилмоқда
Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тегишли фармойишига асосан, жиноятчиликка қарши самарали курашиш, ходимларнинг соҳа бўйича билим кўникмаларини ошириш ва тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенгроқ ўргатишга қаратилган ўқув машғулотлари давом этмоқда.
Ўқувларда ўндан ортиқ соҳавий хизмат ходимлари иштирокида, ҳар бир хизмат бўйича алоҳида масъул мураббий бириктирилган бўлиб, улар белгиланган мавзулар бўйича ўз маъруза ва амалий дарслари билан машғулотларни ўтказмоқда.
Жумладан, вилоят ИИББ 1,2,3-минтақавий мувофиқлаштириш марказларида 15 дан ортиқ туман (шаҳар) ходимлари иштирокида Кадрлар, Тергов, ҲПБ, ЙҲХ, Жиноят қидирув, Ахборот хизмати ва бошқа соҳавий хизматларнинг вакиллари ҳам ўз йўналишлари бўйича тайёрланган мавзулари юзасидан ўқувлар бўлиб ўтди. Ҳозирда қолган ҳудудларда ҳам белгиланган режа бўйича ташкил қилинмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати