Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги
Муҳтарам хотин-қизлар!
Сизларни баҳорнинг
гўзал айёми – 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Азиз аёлларимиз жамиятимизнинг
таянчидир. Сизлар нафақат оила мустаҳкамлиги, балки юртимиз равнақи, халқимиз осойишталиги
йўлида ҳам улкан ҳисса қўшмоқдасиз. Ички ишлар органларида фидокорона хизмат қилиб,
Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда матонат, жасорат ва садоқат намунасини
кўрсатиб келаётган аёл ходимларимиз билан фахрланамиз.
Давлатимиз раҳбари
Шавкат Миромонович Мирзиёйев ўз табригида: “Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини
енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат
сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади” дея таъкидладилар. Бу
сўзлар сизга бўлган эҳтиром ва ғамхўрликнинг яққол ифодасидир.
Сизларнинг машаққатли
ва шу билан бирга шарафли хизматларингиз юксак эътирофга лойиқ. Бугунги кунда ички
ишлар тизимида фаолият юритаётган фидойи хотин-қизларимиз муносиб рағбатлантирилмоқда.
Бу эса сизларнинг юрт олдидаги хизматларингиз қанчалик муҳим эканини яна бир бор
тасдиқлайди.
Яна бир бор байрамингиз
билан табриклаб Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, фаровонлик ва шарафли хизматларингизда
улкан муваффақиятлар тилайман!
Ҳар доим хонадонларингизда
файзу барака, қалбингизда эса эзгулик ва нур қалқиб турсин!
Тоҳир Арипов,
Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи,
генерал-майор