20 Январ 2021 йил 410

Гиёҳвандликка қарши кураш давом этади

Жорий йилнинг 2 январь куни Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 35 ёшли Э.И. гумонланиб кўздан кечирилади ва унинг ёнида вазни 30,7 гр марихуана гиёҳванд моддасини борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинади.

Шунингдек, Бекобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Маллабой» маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган Д.А. ИИБ ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, унинг ёнида вазни 3,4 гр марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ушланади.

Ҳар икки ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ҳудудий ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech