19 Ноябр 2020 йил 9

Фуқаро хонадонда аниқланган ўқ-дорилар отиш учун яроқли бўлиб, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Бўстонлиқ туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 44 ёшли Рустам Д., хонадонида ноқонуний равишда 4 дона 16 калибрли ўқ дори ҳамда 2 дона патрон, 55 дона думалоқ шаклдаги қўрғошинларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ўқ-дорилар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд баллистик экспертизада, 4 дона патронлар 1965-1971 йилларда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган, 16 калибрли силлиқ ов қуролларидан ўқ отиш учун мўлжалланган патронлар, 2 дона ялтироқ металлдан ишланган ўқлар эса йирик ҳайвонларни отиш учун мўлжалланган ўқлар эканлиги ва улар отиш учун яроқлилиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Рустам Д.,га нисбатан ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech