Фоҳишахона сақлаш ва ташкил қилиш билан боғлиқ навбатдаги жиноят фош этилди
Тошкент вилояти ҳудудида жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, вилоят ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ уч ҳолат Юқори Чирчиқ туманида, яна бир ҳолат Бўстонлиқ туманида аниқланган.
Биринчи ҳолат. Вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан Юқори Чирчиқ тумани «Чирчиқ» маҳалласида яшовчи 61 ёшли А.Л. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, танишлари 1981 йилда Ш.Т. (аёл) ва 1992 йилда Ж.А. (эркак) ҳамда 1987 йилда Жиззах вилоятида яшовчи Г.З. (аёл)ларга соатига 80 000 сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Иккинчи ҳолат. «Ёшлик» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида 1962 йилда туғилган Р.А. (аёл) 20 ёшли С.А. (аёл) ва 22 ёшли М.Қ. (аёл) ҳамда 28 ёшли С.С (эркак)ларга ҳар бир соатига 80 000 сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Учинчи ҳолат. «Саксонота» маҳалласи ҳудудида жойлашган дала ҳовлиларнинг бирида фуқаро Б.С. танишлари 21 ёшли йилда С.Й. (эркак) ва ангренлик 20 ёшли М.Х. (аёл)ларга 20 000 сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланган.
Тўртинчи ҳолат. Бўстонлиқ тумани яшовчи 25 ёшли Шаҳзод ва Темур исмли шахслар туман «Бештут» МФЙ ҳудудида жойлашган дала ҳовлида жинсий алоқада бўлиш истагида бўлган шахсларга шароит яратиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги, бунинг учун мижозлардан ҳар соатига 200 000 сўм пул олиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилганда, ташкилотчи Т.Т. ва унинг шериги О.Т., ҳамда У.Х., Ш.С., И.С. (21-30 ёшли аёллар) ва Р.О. (эркак) борлиги маълум бўлган.
Суҳбат давомида фоҳишалик билан шуғулланувчи У.Х., Ш.С., И.С. лар мижозларни ижтимоий тармоқлар орқали топишини, ушбу жойга чақиртирган мижозлар билан ҳам telegram тармоғида гаплашиб, 3 нафар бўлиб келгани ва жинсий алоқа билан шуғулланиш учун, хар бирига соатига 1 500 000 минг сўмдан келишиб, мижозлардан пулларни олганликларини маълум қилган.
Тадбир давомида ташкилотчи ва аёллардан 3 370 000 сўм пуллар далилий ашё сифатида олиниб, ҳолат юзасидан тезкор суриштирув олиб борилган.