4 Феврал 2025 йил 3222

«Фидойи аёл ходима» кўрик-танловининг Тошкент вилояти саралаш босқичи ўтказилди

Тошкент вилоятида ички ишлар органларининг аёл ходимлари ўртасида ўтказилган «Фидойи аёл ходима — 2025» кўрик-танловининг ҳудудий босқичи қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Танловда қатнашган ходималар жанговар қуролни қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш, 1 000 метрга югуриш ва комплекс машқларни бажариш бўйича ўзаро куч синашдилар. Шунингдек, улар хизматга оид билимларини, маънавий-маърифий тайёргарлигини ҳамда жанговар ва хизмат малакаларини тест синовлари орқали намоён этдиларЯкуний натижага кўра:

1-ўрин: Майор Севара Анорқулова (Олмалиқ КМК ИИБ);
2-ўрин: Катта лейтенант Нодира Маҳкамбоева (Паркент тумани ИИБ);
3-ўрин: Дилдора Файзуллаева (Оққўрғон тумани ИИБ) қўлга киритди.

Танлов ғолиби майор Севара Анорқулова вилоят шарафини республика босқичида ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар вилоят бошқарма масъуллари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландиМазкур танлов нафақат ходималарнинг профессионал тайёргарлигини синовдан ўтказиш, балки улар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

Text to speech