17 Май 2021 йил 824

«Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик фестивали»да жамоат хавфсизлиги тўлиқ таъминланди

Маълумки, кеча 16 май куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 кун давом этган «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик фестивали» якунланди. Тадбирда вилоятнинг 22 та шаҳар-туманларидан 181 минг нафар ёшлар фаол иштирок этди.

Ушбу тадбирни хавфсиз ва муносиб ўтказиш учун Тошкент вилояти ИИББ бошчилигида ҳамкорликдаги ташкилотларнинг 3 минг нафардан ортиқ ходимлари 3 кун мобайнида тун-у кун хизмат қилди.

Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган «102» жамоат масканига, фестиваль давомида адашиб, назоратсиз қолган 174 нафар вояга етмаган болалар ИИБ ходимлари томонидан жамоат масканига олиб келиниб, ота-онасига соғ-саломат топширилди.

Фестивал якунига қадар ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар юз бермади ва тадбирнинг кўтаринки кайфиятда ўтиши таъминланди.

Text to speech