8 Феврал 2021 йил 502

«Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва ОИВ инфекциясига қарши курашиш» ойлиги кенг қамровда ўтказилмоқда

Маълумки, 1 февралдан 1 март кунига қадар Республика ҳудудида «Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва ОИВ инфекциясига қарши курашиш» ойлиги ўтказилмоқда.

Жумладан, ушбу ойлик доирасида Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ва соҳавий хизмат ходимлари ҳамда бошқа ҳамкорликдаги ташкилотлар вакиллари билан ўтган ҳафта давомида вилоят ҳудудидаги мактаб, лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида 4 800 дан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирокида 70 ортиқ давра суҳбатлари ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Дастлаб, Ўрта Чирчиқ, Бўка тумани ва Бекобод шаҳрида ўтказилган бўлса, кейин Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Бўстонлиқ туманлари ҳамда Нурафшон шаҳрида ўтказилди. Ҳафта охирида эса Паркент тумани мактаб ўқувчилари ҳамда Чирчиқ шаҳрида жойлашган ОТМда бўлиб ўтди.

Тадбирларда ҳар бир йўналиш бўйича мутахассислар жалб этилиб, инсониятни таназзул сари етакловчи оғуфурушликнинг салбий оқибатлари тўғрисида ёшларнинг тушунчаларини бойитиш ҳамда уларда гиёҳвандликка қарши муросасизлик ҳиссини янада кучайтириш борасида ҳаётий мисоллар орқали ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Ёшлар томонидан берилган савол ва таклифларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Шу билан бурга учрашувлар давомида махсус тайёрланган «Ўзини йўқотганлар» номли видео лавҳа хулоса ўрнида талаба ёшлар эътиборига ҳавола этилди.

Айни кунларда ойлик доирасидаги тадбирлар фаоллик билан давом эттирилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech