21 Октябр 2020 йил 655

Энди ЙПХ инспекторлари ҳам транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юборганлик учун маъмурий баённома расмийлаштириши мумкин бўлади

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳокама қилинди.

Мазкур қонунга кўра, кодексда эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби жорий қилинмоқда.

Шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг масъулиятини ошириш, санитария-эпидемиология назорати марказларининг ҳаддан ташқари даражасига эга бўлган иш юкламасини енгиллаштириш назарда тутилгани қайд этилган.

Кодексда, назарда тутилган транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига ҳам бериш баён этилмоқда.

Киритилаётган ўзгартишларга асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан бир қаторда ички ишлар органларига ҳам бериш назарда тутилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди ва эълон қилинган кундан кучга киришини инобатга олиб, мутасадди идораларга уни кенг тарғиб қилиш ҳамда тўлиқ ишлаши учун зарур механизмларни ишлаб чиқиб, жорий этиш топшириғи берилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech