«Экстремизмнинг аянчли оқибатлари» мавзусида ҳамкорликда тарбиявий тадбир ташкил этилди
Тадбирда Паркент тумани бош имом хатиби, ҳамкорликдаги бошқа ташкилот вакиллари ва жазо муддатини ўтаётган шахслар иштирок этди.
Паркент тумани бош имом хатиби М.Мансуров сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига уларда қатъий эътиқод ва қарашларни ўзида мужассам этган мафкуравий иммунитетни шакллантиришга йўналтирилган, тарихий, маънавий ва маданий қадриятлар ҳамда буюк аждодларимиз меросини кенг тарғиб қилиш, ёт мафкура ва қарашларга қарши тура оладиган мустақил тафаккур ва ахлоқий маданиятини шакллантириш, ҳамда «ота-она улуғ неъмат», «гиёҳвандлик аср вабоси», «диний ақидапарастлик ва миссионерлик тараққиёт кушандаси», «миллатлар аро тотувлик ва диний бағрикенглик тараққиёт гарови» каби мавзуларда суҳбат олиб борди.
Шундан сўнг, Оҳангарон тумани Маънавият ва маърифат маркази бўлим мудири Д.Камаловага сўз берилиб, ҳозирги кунда Ватанимизда сўнги йилларда диний-маърифат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар доирасида ислом таълимотига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод этиш, муборак номлари ва хотирасини абадийлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, қадриятларимизни юксалтириш уни янги маъно-мазмун билан бойитишга, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, ижтимоий барқарорлик, ўзаро аҳллик ва тотувлик муҳитини кучайтиришга хизмат қиладиган ишлар амалга оширилаётганлигини, халқимиз асрлар давомида эзгулик, саховат, сабр-қаноат, меҳр-шафқатли эканлигини таъкидлаб, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиб, диний-маърифий, маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш кераклиги тўғрисида гапириб ўтди.
Тадбир сўнгида жазо ўтаётган шахсларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.