26 Июн 2020 йил 598

Диққит қидирув! Тошкент вилояти ИИББ қидирувда кўмак сўрайди

Стащенко Людмила Дмитревна 1958 йил 9 февралда туғилган. У, Янгийўл шаҳар Туркистон МФЙ «А.Ортикова» кўчаси 15 уй 19 хонадондан (яшаш уйидан) чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Бедарак йўқолган Стащенко Людмила Дмитревнани кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар ҳудудий ИИБга, 102 қисқа рақамларига ёки +998 97 704-68-00, +998 98 369-41-43 телефон рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Унинг белгилари: бўйи тахминан 160 см, юзи думалоқ, буғдой ранг, ўрта гавдали, сочи қора оқ оралаган. Яшаш хонадонидан чиқиб кетган вақтида, эгнида: қишки оч рангли пальто, қора рангли кофта-юбка, бошида қора рангли шапка, оёғида қишки этик бўлган.

Ушбу шахснинг бедарак йўқолганлиги юзасидан, унинг яқин қариндоши Тошкент шаҳар Яшнаобод туманида яшовчи, 1950 йилда туғилган фуқаро Стащенко Светлана Валентиновна Янгийўл шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech