8 Январ 2021 йил 612

«Диққат, пиёда!» ва «Диққат, велосипед!» профилактик тадбири ўтказилмоқда

Тошкент вилоятида 2020 йил давомида 1019 та ЙТҲ содир бўлган бўлса, шундан 477 таси пиёдалар, 44 таси велосипедчилар иштирокида.

Бугун, 8 январь куни вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан пиёдалар ва велосипедчилар иштирокидаги ЙТҲ олдини олиш мақсадида жойларда «Диққат, пиёда!” ва Диққат, велосипед! профилактик тадбири ўтказилди. Тадбир давомида велосипедчи ҳамда пиёдалар билан кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб борилган.

Жумладан, суҳбат давомида ЙПХ инспекторлари томонидан 50 нафардан ортиқ велосипед ҳайдовчисига махсус нур қайтарувчи жилетлар тарқатилган.

Бундан ташқари, маст ҳолда велосипед бошқарган 18 та велосипед ҳайдовчилар аниқланган бўлса, 461 пиёдага йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Қоидабузарликларнинг олдини олишда тарғибот ва ташвиқот ишларининг аҳамияти катта эканлигини инобатга олган ҳолда, карантин талабларига қатъий риоя қилиб велосипед ҳайдовчиларининг «Йўл ҳаракати қоидалари» га риоя этиши бўйича маҳалла, корхона, ташкилотларда жами 187 та якка тартибдаги тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech