15 Феврал 2021 йил 519

Чирчиқ шаҳрида гиёҳвандлик қарши курашиш ойлиги доирасида тадбир бўлиб ўтди

Навбатдаги ёшлар иштирокида ўтган тадбир Чирчиқ шаҳар Ёшлар марказида ташкил этилди.

Тадбирга Тошкент вилояти ИИББ масъул ходимлари бошчилигида ҳар бир йўналиш бўйича мутахассислар жалб этилиб, инсониятни таназзул сари етакловчи оғуфурушликнинг салбий оқибатлари тўғрисида ёшларнинг тушунчаларини бойитиш ҳамда уларда гиёҳвандликка қарши муросасизлик ҳиссини янада кучайтириш борасида ҳаётий мисоллар орқали ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Улар томонидан берилган савол ва таклифларга мутахассислар томонидан жавоб ва фикрлар билдирилди.

Шу билан бирга ёшларга хулоса ўрнида «Ўзини йўқотганлар» номли видео лавҳа намойиш этилди.

Text to speech