17 Март 2021 йил 617

Чинозда яшовчи фуқаро уйидан икки қоп каннабис топилди

«Зарбдор» профилактик ойлиги доирасида 6 март куни ўтказилган тезкор тадбирда Чиноз тумани Каналобод МФЙда яшовчи 48 ёшли Алишер У. ҳовлисида жойлашган товуқхонада икки қопга солинган кўк рангли ўткир ҳидли ўсимлик сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Суд кимёвий экспертиза хулосасига кўра ушбу модда – «каннабис»  гиёҳвандлик ўсимлиги, вазни 3 012 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Алишер У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Text to speech