3 Март 2021 йил
528
Чинозда фуқаро уйидан гиёҳванд модда топилди
Чиноз тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан «зарбдор ойлиги» доирасида ўтказилган тадбир давомида «Эҳтиром» маҳалласида яшовчи 1976 йилда туғилган фуқаро И.С. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилади. У яшаш хонадонида 1 литр ҳажмдаги шиша идиш ичида ва 7 дона қоғоз бўлакларига ўралган ҳолдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш модда ҳамда қўлбола усулда тайёрланган гиёҳванд моддасини чекиш учун мослама борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинади.
Тошкент вилояти ИИББ ЭКБга кўра, олинган далилий ашёлар «марихуана» гиёҳванд моддаси эканлиги ва умумий вазни 21,44 граммни ташкил этиши аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИББ Ахборот хизмати