2 Январ 2021 йил 715

Бўстонлиқ туманининг тоғли қисмида жойлашган айрим йўллар 5 январга қадар бир томонлама ҳаракатга ўтказилади

Хабар берилганидек, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда фуқаролар ташриф буюрмоқда.

Тумандаги автомобиль йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 5 январь кунига қадар “4Р-12” “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 61-километридан “4Р-6” “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57 километрига ўтиш қисмидан яъни Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойи “4Р-6” автомобиль йўлининг 87 километрига яъни Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойига қадар автомобилларнинг ҳаракатланиши бир томонлама қилиб ташкил этилади. 

Ушбу ҳолатда ҳайдовчиларимиздан вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган йўл белгиларига амал қилиб, хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторларининг ишора ва кўрсатмаларига амал қилиб ҳаракатланишларини сўраймиз.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech