19 Ноябр 2020 йил 179

Бўстонлиқ, Паркент ва Юқори Чирчиқ туманлари бўйича «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбирлар натижалари муҳокама қилинди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Абдухалим Холмаҳматов ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собировлар раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.

Унда ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш бўйича Бўстонлиқ, Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларида ўтказилган «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбирлар натижалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Бош прокуратура, ИИВ, вилоят прокуратураси ва ИИББ, ДХХ, Миллий Гвардия, солиқ ва фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармалари ҳамда санитария-эпидемиология осойишталик маркази, уларнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда Бош прокурор биринчи ўринбосари А.Холмаҳматов томонидан «Хавфсиз ҳудуд» махсус тезкор-профилактик тадбирларини ўтказишда масъул давлат органларининг ҳамкорлигини ташкил этиш, маълумотларни тезкор умумлаштириб, таҳлил қилиш ва фаолиятга доир бошқа масалаларда эришилган натижалар ҳамда тадбирларни ўтказиш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ИИББ бошлиғи Т.Арипов, вилоят прокурори С.Самадовлар фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, жараёндаги хато ва камчиликлар юзасидан тезкор штаб ва ишчи гуруҳларнинг, вилоят ички ишлар Бош бошқармаси ва унинг қуйи тузилмалари раҳбарларининг тушунтиришлари тингланди.

ИИББ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech