Бўкада профилактика инспектори ўзини ёқиб юборган 67 ёшли аёл ҳаётини сақлаб қолди
Жорий йилнинг 8 июль куни Бўка тумани «Қорақудуқ» маҳалла фуқаролари йиғини профилактика инспектори катта лейтенант Фарҳод Қулматов ўз ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, ушбу маҳаллада яшовчи 67 ёшли фуқаро М.Х. (аёл) ўзини ёқиб юбораётганини кўриб, дарҳол оловни ўчириш чораларини кўради ва фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолади.
Туман марказий шифохонаси томонидан фуқаро М.Х. га, I-II даражали куйиш ташхиси қўйилган. Шунингдек, катта лейтенант Фарход Кулматов фуқарони қутқараётган вақтида, унинг ўзида (ўнг кўл соҳаси) ҳам II-III даражали куйиш жароҳати борлиги шифохона маълумотномасида кўрсатилган.
Фуқаро М.Х. суҳбат давомида, оиласида ўзаро келишмовчилик келиб чиққани ва бундан қаттиқ ранжиганини айтиб, ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини ёқиб юборганини баён қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати