2 Декабр 2020 йил 575

Бўка туманида «Хавфсиз ҳудуд» тезкор-профилактик тадбир ўтказилди

Ҳозирда Тошкент вилояти ҳудудида жиноятларнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган «Хавфсиз ҳудуд» махсус тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Жумладан, навбатдаги тадбир Бўка туманида ўтказилди. Қуйида кеча, 1 декабрь куни ўтказилган тадбир хусусида.

Тадбирга, туман ИИБ, Миллий гвардия, Маҳалла ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликдаги ташкилотлардан 200 га яқин ходимлари жалб этилди.

Профилактик тадбир давомида, 64 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган бўлиб, шулардан, эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 21 та, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш 19 та, шунингдек, майда безорилик, ўқ отар қуролдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ва бошқа маъмурий қоидабузарлик ҳолатлари бўлиб, барчасига тегишли чора кўрилди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида ЖИБ Бўка тумани суди томонидан туманинг Янги ҳаёт, Қўлдоштепа, Ровот МФЙларда яшовчи, одам савдоси, ўғирлик, фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган шахсларга 6-12 ой муддатгача маъмурий назорат ўрнатилди.

Шу билан бирга, туманнинг Самарқанд, Бунёдкор, Ачамайли МФЙларда яшовчи 5 нафар фуқарога нисбатан МЖтКнинг 183, 187-моддаларига асосан, 3 суткадан 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари томонидан Самарқанд ва Ровот МФЙ яшовчи фуқароларнинг яшаш хонадонларида ноқонуний равишда спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, тегишли чора кўрилган бўлса, муайян яшаш жойига эга бўлмаган 5 нафар шахслар реабилитация марказига жойлаштирилди.

Шунингдек, туман ИИБ пробация ҳисобида турган 30 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, бандлик масаласи кўрилди.

Тадбир давомида ИИБ ЙПХ ходимлари томонидан жами 98 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, шундан қўпол қоидабузарлик содир қилган 52 нафар, МЖтКнинг 128-моддасига асосан 24 та, транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш 6 та, қизил чироқдан ўтиш 5 та, қорайтирилган ойна 2 та ва бошқа қоидабузарликлар бўйича 50 шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Бўка МФЙда яшовчи фуқаро Н.Н. нинг хонадонидан кўздан кечирилганда, уйнинг ётоқхонасида ўқ отар қуролнинг 6 дона ўқлари, молхонасида қуритилган ҳолда марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли чора кўриш учун холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Профилактик тадбир вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech