Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ҳафта мобайнида Тошкент вилоятида бўлади.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ҳафта мобайнида Тошкент вилоятида бўлади.
Бугундан бошланган ташриф давомида раҳбарлар вилоят ИИББ бошлиғи ва масъуллар иштирокида Янгийўл туманида жойлашган вилоят ИИББ 4-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва Тошкент туманида бўлиб, «Зарбдор ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.
Хусусан, Янгийўл тумандаги Шодлик, Аҳил МФЙда жойлашган 7-8 сонли маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканида профилактика инспекторлари билан суҳбатлашди ва ҳудудларда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ишларни танқидий ўрганилди. Шу билан бир қаторда, ходимларнинг хизматга шайлиги, хусусан соҳада эришилаётган натижалар ҳам кўриб чиқилди.
Масъулларга ушбу соҳага бутунлай бошқача нигоҳ билан ёндашиш, ҳар бир шахс билан индивидуал тарзда иш олиб бориш ҳамда бу борадаги амалий ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқ ва йўналишлар берилди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ Ўрта Чирчиқ туманида фаолият юритаётган “TATA SHOES” оёқ кийим фабрикасида ҳам бўлиб, ташкилот фаолияти билан яқиндан танишди.
Шу ўринда қайт этиш жоиз, ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган қўшма фармойиш ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва самарали ташкил этишга кўмаклашишдан иборат.
ИИББ Ахборот хизмати