7 Декабр 2020 йил 542

«Бош қомусимиз 28 ёшда»

ИИВ 2-сон Тошкент академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Бугун бўлиб ўтган тадбирда Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармаси масъулари ва ИИО фахрийлари ҳамда лицей тингловчилари ва ходимлари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конституциямизнинг мустақил демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий омили сифатидаги аҳамиятини эътироф этдилар.

Ёш авлодга алоҳида таъкидланганидек, конституция миллий давлатчиликни, янги сиёсий ва ижтимоий тизимни яратиш учун ҳуқуқий асос сифатида янгиланиш жараёнининг ёрқин намунаси бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кундан ўтган 28 йил ичида унинг норма ва қоидалари изчил амалга оширилиб бориб, фуқаролик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, турмуш даражасини изчил ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, фан ва таълим соҳаларида юқори даражаларга эришишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида қатнашчиларга ўқувчилар томонидан тайёрланган ушбу кунга бағишланган чиқишлар намойиш этилди.

Бош қомусимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбир сўнгида бир гуруҳ фаол ўқувчилар раҳбарият томонидан тақдирланди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech