Бир неча маҳкумларга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, муддатидан аввал шартли равишда озод этилди
Кеча, 24 август куни Янгийўл шаҳар ва туман ИИО Пробация гуруҳлари ҳисобида турган 9 нафар назоратдаги шахсларга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.
Суд жараёнида Янгийўл шаҳар хамда Янгийўл туман пробация гуруҳлари ҳисобида туриб, тузалиш йўлига кирган, суд томонидан белгиланган чекловларга тўлиқ риоя қилган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 7 нафар озодликни чеклаш, 1 нафар ахлоқ тузатиш ишлари хамда 1 нафар муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган маҳкумларга нисбатан олиб чиқилган тақдимномалар муҳокама қилиниб, барчаси қаноатлантирилди. Улар, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми «б» кичик бандига асосан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.
Суд жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди судьяси Ж.Садинов хамда жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суди раиси Б.Ташпулатовлар томонидан олиб борилди.
ИИББ Ахборот хизмати