28 Январ 2021 йил 575

Бекободда 500 гр “опий”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бекобод шаҳрида яшовчи 21 ёшли Озод исмли шахс, таниши Илҳомнинг «Ваз-011» автомашинасида шаҳарнинг Ғофур Ғулом кўчасидан ҳаракатланиб келаётган вақтида, ИИББ ходимлари томонидан гумонланиб, тўхталади.

Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан автомашина ва фуқаролар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, Озод Д. нинг эгнидаги кийим чўнтагида вазни 500 гр опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинади.

Гумонланувчи билан ўтказилган суҳбат давомида ушбу гиёҳвандлик воситасини Тожикистон Республикасидан чегаранинг айланма йўллар орқали сотиш мақсадида олиб ўтганлигини ва опийнинг бирламчи нархи 5 000 АҚШ доллари эканлигини маълум қилган.

Шунингдек, унинг таниши 1998 йилда туғилган Илҳом Қ. ушбу ҳолатдан бехабарлиги ва алоқадор эмаслиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан, Озод Д. га нисбатан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech