БААдан келган меҳмоннинг шахсий ҳужжати ўз вақтида топилди
Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш, фуқаролар ва меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга уларга мазмунли дам олишлари учун амалий кўмак беришяпти.
Жумладан, 6 февраль куни ХТТБ ходимлари томонидан Бўстонлиқ туманида жойлашган «Амирсой» дам олиш масканига меҳмон бўлиб келган, БААда адвокат бўлиб ишловчи фуқаро (БААда рўйхатдан ўтган) ID-картасини тушириб қолдирганлиги аниқланган. Унга тегишли бўлган шахсий ҳужжатни қайтариш чоралари кўрилган ва ҳужжат тезкорлик билан эгасига қайтарилган.
Адвокат суҳбат давомида ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳатто ID-картасини тушириб қолдирганини билмаганлигини ва айни кунларда БАА кетиши кераклигини маълум қилган. Агар ҳужжат ёнида бўлмаганда у айрим муаммоларга дуч келишини билдириб, ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.
Шу каби тоғ-чанғи курортида дам олаётган пойтахтда яшовчи Абдуваҳоб Таджибаевнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолганлиги аниқланган ва ходимлари томонидан Тошкент шаҳрига етказиб берилган.
Шунингдек, Зангиота зиёратгоҳида хизмат олиб бораётган ХТТБ ходимлари томонидан, зиёрат учун келган фуқароларнинг ўз эҳтиётсизликлари оқибатида йўқотилган буюмлари ҳам эгаларига қайтарилган.
Фуқаро Адиба Нишоновага тегиш бўлган ҳамён (ичида фуқаролик паспорти ва 200 минг сўм миқдордаги пул бўлган) ва фуқаро Умида Худойбердиевага тегиш бўлган қўл телефони зиёратгоҳ ҳудудида йўқотилгани аниқланган ва топилиб, ҳамюртларимизга қайтарилган.
Шу ўринда фуқаролардан мол-мулк ва шахсий буюмларига янада эътиборли бўлишларини сўраймиз.
ИИББ Ахборот хизмати