27 Ноябр 2020 йил 400

Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги вазият назоратга олинган

Куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда табиий газ билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги мавжуд 108 та автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси назоратга олинган.

Ҳозирда газ ёнилғиси автомобилларга режа асосида етказиб берилаётгани боис шохобчалар олдида автомобиллар тўпланиб, навбатлар юзага келяпти.

Кўрилаётган чоралар натижасида автомобилларга навбати билан, тартибли равишда газ етказиб бериш ишлари ташкиллаштирилмоқда. Ўз навбатида, мазкур ҳудудларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш чоралари ҳам кўрилган.

Хусусан, эндиликда вилоят ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан навбатда турган транспорт воситалари тартибга олиниб, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказиляпти.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech