12 Март 2021 йил
626
Асосий мақсад – Ёшлар ҳуқуқий саводхонлиги ошириш ва улар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш
Кеча, «Пайшанба – профилактика куни» муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва соҳавий хизмат ходимлари ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этиб, ўқувчилар билан мулоқот қилишди.
Улар вилоятда жойлашган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи-ёшларига ҳуқуқий саводхонликдан тушунчалар бериш билан бирга, ёшларнинг фикр мулоҳазаларини эшитиб, таклифларига қулоқ тутишди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, айниқса ҳозирда кенг оммалашган интернет жиноятчилиги таъсирига тушмаслик бўйича тушунчалар берилди.