“Аскарнинг бир куни” – бир гуруҳ ёшлар ҳарбий қисмда
Бугунги кунда келажагимиз эгалари бўлмиш ёш авлодни ҳақиқий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларида турли тадбир ва учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган 7535-ҳарбий қисм 1-батальонида ташкил этилган “Аскарнинг бир куни” шиори остидаги тадбир ҳам фикримиз тасдиғидир.
Унда Олмалиқ шаҳридаги 20-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи-ёшлари аскарлар билан ўтказиладиган машғулотларда иштирок этиб, улар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан ҳам яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Шундай қилиб, мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтган мазкур тадбир якунида эртанги кунимиз эгалари ўзлари учун муҳим бўлган саволларга ҳам мутахассислардан жавоб олишди.
Михли САФАРОВ,
“Postda” мухбири.