Ҳар бир хотин-қиз давлат ҳимоясида. Беш ойда 200 га яқин «Ҳимоя ордери» берилди
Бир кунда Ангрен шаҳар ИИБ ҲПБ инспекторлари томонидан «Навбаҳор» «Майдон» «Бўстон» «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 27 ёшдан 40 ёшгача бўлган, турмуш ўртоғи томонидан тазйиққа учраган, тўрт нафар аёлга «Ҳимоя ордери» берилди.
Турмуш ўртоғига белгиланган тартибда маълум чекловлар қўйилиб, ушбу ҳужжат ва унинг доирасидаги талаблар юзасидан тушунтириш берилди.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида вилоят ИИББ ҲПБ инспекторлари томонидан, оила-турмуш муносабатлари доирасида 165 та, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга эса 183 та ҳимоя ордерлари берилган.
Ордернинг 97 фоизи эр-хотин муносабатлари доирасида, 3 фоизи учинчи шахсни оилага аралашуви оқибатида, 2 фоизи ота-онаси томонидан вояга етмаган қизларга нисбатан қилинган тазйиқ натижасида берилган.
Уларнинг 33 фоизи (асосий қисми) Ангрен шаҳри ҳамда Оққўрғон ва Бекобод туманларига тўғри келади.
ИИББ Ахборот хизмати