9 Феврал 2021 йил 468

Ангренда фуқародан 8 кг марихуана далилий ашё тариқасида олинди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Ангрен шаҳар, "Улуғбек" маҳалласида яшовчи 1971 йилда туғилган Ғ.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда хонадонида вазни 8 123 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.

Ҳолат юзасидан Ғ.Б. га нисбатан шаҳар ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech