24 Феврал 2021 йил 568

Ангрен шаҳрида «Зарбдор ойлиги» доирасидаги амалий ишлар бошланди

Хабар берилганидек, Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлан мақсадида «Зарбдор» тезкор-профилактик ойлиги ўтказилмоқда.

Жумладан, кеча 23 февраль куни Ангрен шаҳар ИИБ, шаҳар Ҳокимлиги, Прокуратура, Миллий гвардия, Мудофаа бўлими билан ҳамкорликда «Зарбдор ойлик» тезкор-профилактик тадбирини юқори савияда ўтказиш бўйича штаб ташкил этилиб, тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Тадбир доирасида амалга ошириладиган вазифалар ва кўрсатмалар белгилаб олиниб, ҳудуд осойишталиги учун шаҳар кўчалари маҳалла ва даҳаларга, зарур куч ва воситалар йўналтирилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech