Ҳамкорлик: Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги ишлар муҳокама қилиниб, вазифалар белгиланди
Хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиқлари томонидан «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятчиликни олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш ва хавфсизликни таъминлаш тўғрисида»ги қўшма қарори имзоланган эди.
Мазкур қарор белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатдан янада яхшилаш бу орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида Бектемир туманида пойтахт ва вилоят ИИББ ҲПБ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари раҳбарияти ва масъул ходимлари, шунингдек, ҳар икки ҳудуддан 20 яқин профилактика инспекторлари иштирок этди.
Томонларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни эрта олдини олиш ҳамда содир этилган жиноятларни тезкорлик билан фош этишга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш тартиби тушунтирилди. Тадбирдагилар ҳамкорликдаги профилактик тадбирларнинг самарасини ошириш бўйича қўллаш зарур бўлган чораларни муҳокама қилишди.
Хусусан, ахборот алмашиш, криминоген вазият таҳлилидан келиб чиққан ҳолда жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳамкорликдаги иш режасини тузиш кўзда тутилмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тажриба алмашиш, улар орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини ўтказиш ва уларни спорт билан шуғулланишга жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳозирда пойтахт ва вилоят ИИББ соҳавий хизматлари томонидан мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати