9 Феврал 2021 йил 610

“Алишер Навоий мероси – миллат хазинаси”

ИИВ 2-сон Академик лицейида ноёб истеъдод соҳиби, маърифатпарвар олим ва давлат арбоби – Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти ИИББ масъул ходимлари, лицей раҳбарияти, ўқувчи ёшлар ва маънавият тарғиботчилари иштирок этди.

Ушбу адабий тадбирда шоир ҳаёти ва ижодининг бугунги давр учун аҳамияти, навоийшуносликда қўлга киритилаётган ютуқлар, бобокалонимиз илмий меросининг ёшлар таълим-тарбиясидаги ўрни ҳақидаги мулоҳазалар билан бошланди.

Тадбирда шоир ва ёзувчи Шукур Қурбон иштирок этиб, ўқувчиларга Алишер Навоий ижодидан сўзлаб, Навоий ёзган ғазаллардан ўқиб, мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Буюк аждодимиз яратган ўлмас асарлар халқимизнинг бой маънавий мероси сифатида абадиятга муҳрланди. Шоир ижодида, айниқса ёшлар тарбияси алоҳида ўрин тутади. Навоийнинг таъбирича, ақл, илм инсоннинг энг гўзал ва зарурий фазилатларидан бири, ҳар бир кишининг энг муҳим бурчи илм олишдир. илм-фанни эгаллаш учун ёшликдан бошлаб астойдил ўқиш-ўрганиш кераклиги таъкидланди.

Тадбир давомида лицейнинг фаол ёшлари Навоий ижодидан байт айтиб, ғазалларини куйга солишди. Мутафаккирнинг умр йўлидан ҳикоя қилувчи саҳна кўриниши намойиш этилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech