20 Декабр 2022 йил 551

Академик лицейида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди

Янги йил байрами муносабати билан Қибрай туманида жойлашган ИИВ 2-сон Тошкент академик лицейида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада лицей ўқувчи ва ўқитувчилар билан биргаликда шу ерда яшовчи аҳоли ҳам арзонлаштирилган маҳсулотлардан харид қилишди.

Ярмаркада гўшт ва гўшт маҳсулотлари ва ёғдан тортиб ширинлик ва бошқа маҳсулотларгача етказиб келинди.

Шунингдек, яна бир растада ярмарка иштирокчилари учун арзонлаштирилган китоблар ҳам келтирилди. Тадбир аҳолига ҳам ўқувчиларга ҳам бирдек манзур бўлди.

Text to speech