3 Ноябр 2020 йил
588
Ҳайдовчилардан 15 кунда 81 та тиғли мосламалар олинди
Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳудудида «Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш» ойлиги бошланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўтган 15 кун мобайнида ЙПХ инспекторлари ҳамда соҳавий хизмат ходимлари томонидан транспорт воситалари тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автоуловда ноқонуний тарзда олиб юрилган 58 та турли ўлчамдаги пичоқлар, 3 дона «бита» таёғи, 8 та «кастет» мосламалари ва 12 та турли хил ўлчамдаги тиғли воситалар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.
Содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар ўз натижасини бериб келмоқда. Ҳозирда вилоят ҳудудида шу ва бу каби тадбирлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати